Йўлсозларга шерик бўлган фермер

Картинки по запросу суд фото

Шундайлар борки, мансаб курсисига ўтиргач, хизмат вазифасининг асосий шартларини унутиб қўяди. Ўзи бошлиқ бўлган жамоа ишини яхшилаш ҳақида қайғуришдан кўра, моддий манфаат кўриш тўғрисида бош қотириб, асосий ҳаракатларини ана шу мақсадга йўналтиради. Бунга Бўка туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси раҳбари Аброржон Бойметовни (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мисол қилиб келтириш мумкин.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, у 2014 йилнинг август ойида мазкур корхонага раҳбар этиб тайинланади. Халқимиз орасида “одамнинг кимлигини билмоқчи бўлсанг, амал бериб синаб кўр”, деган нақл бежиз айтилмаган. А.Бойметов ҳам амални ўзининг шахсий манфаатлари йўлида бойлик орттириш учун имконият, деб билди, шекилли, “мен раҳбарман, айтганим-айтган, деганим-деган” қабилида иш тутишга киришиб кетди. У мансабдор шахс бўлгани ҳолда, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, бош ҳисобчи Ҳалима Камолова ҳамда корхонада йўл устаси вазифасида ишлаган Элмурод Мўминовлар билан ўзаро жиноий тил бириктиради. Улар аввалига йўлсозларнинг асосий маҳсулоти бўлган асфальтни қабул қилиб олиб, уни ишлатишда ноқонуний йўлга бош суқадилар. Корхонага қабул қилиб олинаётган асфальт асоссиз равишда ҳисоботлардан чиқариб ташланиши натижасида 7 млн. 674 минг сўмлик камомадга йўл қўйилади.

Уларнинг қилмишлари биргина бу эмас экан. Бош ҳисобчи Ҳ.Камолова корхона раҳбари билан келишган ҳолда 2014-2015 йиллар мобайнида ҳисоботларни сохталаштирганликлари оқибатида, давлат бюджетига тўланиши керак бўлган 110 млн. 78 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланмайди.

Шунингдек, тергов жараёнида йўл устаси вазифасида ишлаган Э.Мўминовнинг бошқа кирдикорлари ҳам ошкор бўлди. У мазкур ҳудуддаги фермер хўжаликлардан бирининг раҳбари Сайфулла Уйғунов билан жиноий тил бириктиради. Бу кимсалар ҳеч қандай ҳужжатларсиз фермер хўжалигига балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 19 гектар майдондаги шағалларни аҳолига нақд пулга сота бошлайдилар. Ноқонуний савдодан сувдек оқиб келаётган пуллар эса икковлон ўртасида тақсимланиб, шахсий манфаатлар йўлида сарфлаб юборилаверади. Бунинг натижасида давлат манфаатларига 2 млрд. 485 млн. 211 минг сўмлик зарар келтирилганлиги тергов жараёнида маълум бўлди.

Бу кимсаларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Пискент туман суди томонидан жазо тайинланиб, ҳукм ўқилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s