Кавказда камдан-кам учрайдиган мутант-чивинлар топилди

 Фото: entomart / Wikipedia

Кавказ тоғлари этагидаги Тамбукан кўли сувларида яшовчи Glyptotendipes salinus хирономиди (қўнғироқчи-чивинлар) қуртлари шу турдаги бошқа ҳашаротлардан хромосомадаги ўзгаришлар билан фарқ қилиши аниқланди. Буни тоғли ҳудудлар экологияси Институтининг россиялик олимлари маълум қилганлар. Бу ҳақдаги мақола Comparative Cytogenetics журналида чоп этилди.

G.salinus’нинг етарли миқдордаги қуртлари топилди. Бу уларнинг ДНК тузилиши, шунингдек хромосома ўзгаришига олиб келувчи мутацияларни ўрганиш имконини яратди. Шундан сўнг биологлар олинган маълумотларни Олтой ўлкаси ва Қозоғистонда яшовчи қўнғироқчи-чивинларни тадқиқ қилган илмий иш натижалари билан таққослашди.

Аниқланишича, Тамбукандаги G.salinus’нинг геномига тўртта ноёб хромосома ўзгариши хос экан. Бундан ташқари, баъзи бир генетик ўзига хослик олтой популяциясида, бошқалари эса – кавказникидек экани маълум бўлди. Кавказ хирономиди қуртларининг ўзи эса бошқа популяциядаги қуртлардан ўртача икки марта қисқароқ. Натижада, Кавказ G.salinus’лари кенжа тур экани ҳақида хулоса чиқарилди.

Мақола муаллифларининг сўзларига кўра, Кавказ экология нуқтаи назаридан ўзига хос ёпиқ ҳудуд саналади. Уни кутилмаган эволюцион ўзгаришлар юз берадиган “орол” каби изоҳлаш мумкин.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s