Тошкентдаги учинчи айланма йўлни барпо этишга $39,4 млн. сарфланди

14102497_1084822831610324_1780879702661693048_n.jpg

Тошкент шаҳрида кейинги пайтларда йирик ҳажмдаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, қурилиш ишлари амалга оширилди. Йўл ўтказгичлар қурилди, кўчалар реконструкция қилинди, йўллар кенгайтирилди, янги йўллар фойдаланишга топширилди, кўчаларнинг қиёфаси тубдан ўзгарди, деб ёзади 1news.uz.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги 227-сонли ҳамда 2016 йил 28 июндаги 215-сонли қарорларида белгиланган ишларни бажариш натижасида салкам 22 километрни ташкил қилувчи учинчи айланма йўл барпо этилди. Бу ишларни амалга ошириш учун 122 226,9 млн.сўм (Марказий банк расмий курси бўйича $39,4 млн. – 1news.uz) молиялаштирилди.

“Тошкент оқшоми” газетаси билдиришича, бунда кўчаларда қуйидаги қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди: Амир Темур хиёбонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача давом этган Мустақиллик кўчаси, Амир Темур хиёбонидан Кулолтепа кўчасигача давом этган А.Темур шоҳ кўчаси, Ш.Рашидов кўчасидан Нукус кўчасигача давом этган Афросиёб кўчаси, Тараққиёт кўчасидан ТТЗ шоҳ бекатигача давом этган М.Улуғбек кўчаси, М.Улуғбек кўчасидан ТХАЙ гача давом этган Дўрмон кўчаси, М.Улуғбек кўчасидан Боғишамол кўчасигача давом этган Дўрмон йўли кўчалари реконструкция қилинди. Бу ишларни амалга оширишга жами 13 201,76 млн.сўм сарфланди.

Беруний кўчасидан бошлаб Бўрижар каналидан ўтган кўприк орқали Оқтепа майдонигача давом этган Нурафшон кўчасининг қурилиши давом эттирилди. У.Носир ҳамда Муқимий кўчалари кесишувидан йўл ўтказгич орқали собиқ “Таштекстилмаш” корхонаси ҳудуди бўйлаб ўтган Нукус кўчасининг давоми қурилди. М.Улуғбек кўчасидан йўл ўтказгич билан Оҳангарон йўли кўчасигача давом этган Тараққиёт кўчаси қурилди. Тараққиёт кўчаси орқали КХЙгача йўл ўтказгич реконструкция қилинди. Бу ишларни амалга оширишга Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 59 669,7 млн.сўм сарфланди. Республика бюджети ҳисобидан ажратилган 31 580,3 млн.сўмга Муқимий ва Ш.Руставели чорраҳасида йўл ўтказгич қурилди.

Трамвай линияларини демонтаж қилиш ишларидан кейин йўл қопламаларини тиклаш ишларига Тошкент шаҳар ҳокимияти маҳаллий бюджет маблағлари молиялаштирилди. Сарикўл, Меҳржон, 8 март, Эски Сарикўл кўчалари орқали Фарғона йўлигача Сайхун, Янги замон, Абдурауф Фитрат, Г.Алиев кўчалари ва Темирйўлчилар кўчаси орқали Шимолий вокзалгача қатнов қисми кенгайтирилиб реконструкция қилинди ва тегишли ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Учтепа туманидаги Саккокий, Алмоний ва Тўқимачи кўчаларида трамвай линияларини демонтаж қилиш ишларидан кейин асфальт қопламаси тикланди. Ш.Руставели кўчасидан Оқтепа майдонигача бўлган Муқимий кўчасида ҳам асфальт қопламаси тикланди. Тошкент халқаро аэропорт ҳудудида автотураргоҳ қурилди. Мустақиллик ва Тараққиёт кўчалари кесишувидаги йўл ўтказгич, А.Қодирий ва Мустақиллик кўчалари кесишувидаги туннел, Мустақиллик ва КХЙ кўчалари кесишувидаги йўл ўтказгичлар ҳамда Дўрмон йўли кўчасидаги йўл ўтказгичлар жорий таъмирдан чиқарилди. Мазкур ишларни бажаришга 8 551,1 млн.сўм пул маблағлари йўналтирилди.

А.Темур кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчасигача давом этган Ўзбекистон кўчаси, Тошкент халқаро аэропортидан Ш.Руставели кўчасигача давом этган Бобур кўчаси, Бобур кўчасидан Мустақиллик кўчасигача давом этган Нукус кўчалари реконструкция қилинди. Кулолтепа кўчасидан ТХАЙ гача давом этган А.Темур шоҳ кўчаси капитал таъмирланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағларидан бу ишларга 9 843,4 млн.сўм сарфлади.

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s