Урганчлик аёл эндигина дунёга келган чақалоғини каналга чўктирди

8eff0e2dc_850x0-750x4201.jpg

Хоразм вилоятидаги “Давдон” каналидан чақалоқ мурдаси топилди. Суриштирувлардан кейин болани ўз онаси ўлдиргани маълум бўлди. “Даракчи” нашри билдиришича, исми ошкор этилмаган урганчлик аёл турмуш ўртоғидан ажрашгач, фоҳишалик йўлига киради ва шу тариқа ҳомиладор бўлиб қолади. Бу ҳақда 1news.uz хабар бермоқда.

Енгилтак аёл биринчи фарзандидан воз кечиб, туғруқхонага ташлаб кетади. Ахлоқсизликни давом эттирган аёл иккинчи бор ҳомиладор бўлади. Жорий йилнинг апрель ойида у овлоқда – “Давдон” канали бўйида чақалоқни дунёга келтиради, сўнгра шармандаликдан қутулиш учун саноқли дақиқа яшаган мурғак гўдагини каналга чўктиради.

Жиноят ишлари бўйича Урганч тумани суди судьяси Баҳром Ҳайитбоевга кўра, жигарбандини ўлдирган аёлга тегишли жазо тайинланган.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s