“Ўзавтойўл” раҳбариятида янги тайинланиш

Обид Адилов.
Фото: uzavtoyul.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги қарори билан Обид Адилов “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Обид Адилов – 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган. Ўтган йиллар давомида “Ўзавтойўл” компанияси тизимидаги қатор корхона ва ташкилотларда меҳнат қилган.

Ҳозирги лавозимга тайинлангунига қадар “Автомагистраль” ихтисослашган автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан фойдаланиш участкаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари–бош муҳандиси компаниядаги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш, инвестицион лойиҳаларнинг техник назорати, шунингдек, транспорт, механизация ва техник таъминот соҳаларига раҳбарлик қилади.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s