Ҳиндистонда 180 ёшли қария борлиги маълум бўлди

420x232_article_1478521142_lOGa3i.jpg

Ҳиндистоннинг шимолий қисмида яшовчи, бир умр этикдўз бўлиб ишлаган Махашта Мураси исмли қария 1835 йилда туғилганини, 181 ёшга тўлганини маълум қилди, деб хабар берган Еtokengu.ru нашри.

Агар унинг сўзлари тасдиқланса, қария нафақат дунёнинг, балки бутун инсониятнинг энг кекса одами ҳисобланади. Нигерияда ҳам расман тан олинмаган 191 ёшли Мама Ефишо исмли қария яшаши аниқланган.

“Мен дунёнинг энг кекса одами ҳисобланаман, бундан 181 йил илгари туғилганман. Менинг мавжудлигимни ажал ҳам унутган”, деди Махашта Мураси. Унинг сўзларини Ҳиндистон ҳукумати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тасдиқлади. Фақатгина тиббиёт ходимлари бу фактни исботлаб беролмади, чунки уни сўнгги маротаба тиббий кўрикдан ўтказган врач 1971 йилда вафот этган.

ОАВларнинг ахборот беришича, қария 1835 йилнинг 6 январида Банголорда дунёга келган. 1903 йилда Варансига кўчиб ўтган ва бу ерда 122 ёшгача, яъни нафақага чиққунга қадар истиқомат қилган.

“Фарзандларимни, невраларимни кўмдим, ажал мени унутди. 150 йил умр кечирсам бўлди, дегандим, аммо 170 дан ошсам ҳам тирикман. Умрибоқий одамман шекилли, бу сўз менга завқ бағишлайди”, деб қария ўз ҳаёти ҳақида фалсафий фикр билдирди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s