Абдулла Ориповнинг жасади ҳали Тошкентга олиб келингани йўқ

Абдулла Ориповнинг жасади ҳали Тошкентга олиб келингани йўқ

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг жасади ортилган самолёт 7 ноябрь куни кечки соат 20:00 да АҚШдан Тошкент аэропортига келиб қўниши, дафн маросимининг 8 ноябрь куни ўтказилиши ҳақида шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, дафн маросими қолдирилди.

Кеча, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси дафн маросими бошқа кунга қолдирилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бир неча соат аввал эса шоир Муҳаммад Исмоил Абдулла Ориповнинг дафн маросими ҳақида яна бир бор ўзининг Facebook ижтимоий тармоғи орқали маълумот берди ва барчани сабрли бўлишга чақирди, деб хабар қилмоқда Qalampir.uz.

“Муҳтарам азизлар! Албатта, барчамиз севимли шоиримиз, буюк устоз, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов вафоти муносабати билан чуқур қайғудамиз. Дарду-ҳасратимизнинг адоғи йўқ. Узоқ-яқиндан ёру-биродарлар, қавму-қариндошлар, ижод аҳли таъзия билдириш учун буюк устозимизнинг хонадонига шошилмоқдалар. Бу табиий ҳол. Абдулла Орипов хонадонида ҳам дафн маросимига тайёргарлик кетмоқда. Аммо йўл олис, оралиқ масофа бир неча минг чақиримни ташкил қилади.

Дафн маросими қачон ўтқазилиши маълум бўлгач, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, қолаверса, Абдулла Орипов хонадони бу ҳақда хабар беради. Унгача турли ноаниқ тусмолларга, сохта маълумотларга ишонмаслигингизни, бироз сабр қилиб, аниқ хабарни кутишингизни сўраймиз.

Буюк устозимизни вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган дўстларимиз қошида таъзимдамиз. Илоҳо, устозимизнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин!”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил.

Абдулла Орипов 5 ноябрь куни куни АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги шифохонада вафот этганди.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s