Жанубий Корея президенти мамлакатни фолбин дугонаси билан бошқаргани маълум бўлди?!

wR9wmccDLO7TgCODf-CiSkD3o1wIo6h1.jpg

Жанубий Корея бугунги кунда дунёнинг энг тараққий этган мамлакатлар бешлигига киради, бироқ яқиндагина мамлакатда юзага келган сиёсий инқирозни ҳаттоки бу ҳам юмшата олмайди. Бутун мамлакат бўйлаб минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, президент Пак Кин Хенинг истеъфосини талаб қилмоқда. Аёл президентнинг рейтинги атиги бир неча кун ичида кескин тушиб кетди. Бунга президентнинг болаликдаги дугонаси – Цой Сун Силга тегишли планшетдан топилган 2012-2014 йилларга тааллуқли махфий ҳужжатларнинг тарқалиши сабаб бўлди. Маълум бўлишича, у президентга бевосита таъсир ўтказиб келган ва ҳаттоки ҳукумат даражасидаги муҳим ҳужжатларни таҳрир қилган, деб ёзади Kun.uz.

Цой Сун Силь ўзининг фолбин ва афсунгарлиги билан ном қозонган. Trendymen нашри маълумотларига кўра, президент Пак Кин Хе давлат даражасидаги кўп масалаларни ҳал қилишни дугонасига қолдирган. Йўқолган планшетдан Цой Сун Силнинг мамлакат бошқарувига алоқаси борлигини тасдиқловчи кўплаб далилларни топишга муваффақ бўлинган.

Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе бу айбловларни рад этмади, у вазиятни юмшатишга уринди. Унга кўра, давлат раҳбари шунчаки омма олдида ўқиладиган нутқга тўғирлаш киритиш ёки керакли сўзларни топиш учун дугонасидан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бугунги кунда жамоатчилик Пак Кин Хенинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Таҳлилчилар яқин кунларда президентнинг муддатидан илгари истеъфога чиқиши ва шошилинч сайловлар ўтказилишини тахмин қилишмоқда.

Фото: Kun.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s