Зангиотада ёш оила ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлди

1478688358_photo_2016-11-09_15-41-12.jpg

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ёш оила – эр ва хотин ўз уйларида ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz.

Эркак ва аёлнинг жасади кеча тушдан сўнг, уй эшик ва дарвозасини бузиб кирган қариндошлари томонидан аниқланди.

“Ҳалок бўлганларнинг ота-оналари телефон орқали боғлана олишмаган. Эртаси куни қариндошлар уйга келиб, дарвоза ичкаридан ёпиқ эканини кўришган. Дарҳол қандайдир нохуш воқеа юз берганини ҳис этишди. Арматура ёрдамида ойналарни синдириб, уйга киришди. Ҳамма ерда кучли газ ҳиди бор эди. Уларни ётоқхонадан топишди. Эр ва хотин уйқуга кетган пайт газ билан заҳарланиш оқибатида вафот этган”, – дея айтиб ўтган нашр мухбирига ҳалок бўлган оиланинг қўшниларидан бири.

Газ хизмати мутахассисларининг фикрича, воқеага уйда газ ускунасини нотўғри ўрнатилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Қўшниларнинг айтишича, ёш оила (уларнинг фарзандлари бўлмаган) маҳаллага кўп қаватли уйдаги тўрт хонали квартирани сотиб, яқинда кўчиб келган.

Хабарларга кўра, ёш эр-хотин бугун Зангиотадаги қабристонлардан бирига дафн этилган.

Фото: Nuz.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s