Измир фоҳишалари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлди

Туркия, архив сурат

Измир фоҳишалари ҳукумат органларидан нафақа таъминотини олиш ҳуқуқини қўлга киритдилар, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон РИА Новости’нинг Туркиядаги маҳаллий ОАВлардан олинган маълумоти асосида.

ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, Измир шаҳри Ижтимоий муҳофаза қўмитаси нафақа ёшига етган ушбу саноатнинг 501 нафар ходимаси талабини қондирган. “Эндиликда иш берувчилар ушбу аёлларга нафақа тўлашга мажбур. Шунингдек, уларга фоҳишалик билан шуғулланаётган 1300 нафар аёл учун ҳам нафақа жамғармасига бадал тўлаш мажбурияти юклатилди”, дейилади хабарда.

Сал олдин ушбу саноат ишчилари Ижтимоий муҳофаза қилиш органларига мурожаат этиб, иш берувчилар бадал тўламасликлари оқибатида, нафақага чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганликлари ҳақида арз қилган эдилар. Ижтимоий муҳофаза қўмитаси томонидан ўтказилган текширув ишлари натижасида индустриянинг 1800 нафар ходимаси ҳуқуқлари поймол бўлганлиги аниқлаган ҳамда иш берувчилар жаримага тортилган. Уларга бадал тўлаш мажбурияти ҳам юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда фоҳишалик легаллаштирилган. Туркия қонунчилигига биноан, фоҳишалик билан шуғулланиш истагида бўлган аёл рўйхатдан ўтиб, соғлиғи ҳолати борасида махсус картага эга бўлмоғи лозим.

Фото: Sputnik / Руслан Кривобок

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s