Муниса Ризаева: “ Дўстларимга ишонч қолмади, улар фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар…”

420x232_article_1478670790_qc1P2q.jpg

Хонанда Муниса Ризаеванинг Instagram ижтимоий тармоғига ёзиб қолдирган фикрлари хонанданинг аксарият кузатувчилари эътиборини тортди. Мунисанинг тушкун кайфиятдаги сўзлари унинг мухлисларини беэътибор қолдирмади, деб хабар қилмоқда Darakchi.uz.

“Мангулик… Негадир доимо энди топдим деганимда жуда тез йўқотдим. Дўстларимга қолмади ишонч, фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар улар. Сув тубидаги қумлар унинг сатҳига кўтарилиб сувнинг асл кўринишини ифлослантирганидек, баъзи бир дўстлар ҳам ниқобини вақт ўтган сайин ечиб ўзларини аслида мангу қандай бўлганликларини ошкора кўрсатишади. Юрагимга камон ўқи санчилса ҳам рози эдим, аммо дўстларим тамонидан берилган зарбага тайёр эмас эканман. Уларга бўлган муносабатимни миннат қилмайман-у, аммо маълум бир вақт ўз қадримга шунчалар ачиндимки, бу мени майда молекула зарралари сингари парчалаб юборди…Энди мангу афсуслар дарёсига ғарқ бўлдим!!!”,—деб ифодалайди Муниса афсус-надомат акс этган руҳий ҳолатини.

Мазкур постга ёзилган изоҳлардан бирида Мунисанинг мухлиси ундан қачон турмушга чиқишини сўраган. Мазкур саволга жавобан у

“Пешона!!! Аллоҳ ўзи билади қачон, нима қанақа! Сиз ўзингизни ҳаётингизга қараб юринг, илтимос!!! Бу менинг ҳаётим, сизники эмас!!!”,—дея жавоб берди.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s