Россия полицияси Петербургдан Тошкентга кетаётган автобус иштирокидаги ЙТҲ бўйича жиноий иш қўзғади

oIdmF29upkqwTeQ07-hPeWto9WtKDoIO.jpg

Россия ҳуқуқ-тартибот муассасалари Саратов вилоятининг Татишев туманида Ўзбекистоннинг 16 нафар фуқароси жабр кўрган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда Рodrobno.uz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрда Тамбов-Саратов автомобиль йўлида, Татишев туманидаги Садовка қишлоғи яқинида Санкт-Петербург-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Yutong йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

“Ичида йўловчилар бўлган Yutong автобуси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариши оқибатида автобус йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Оқибатда 1974 йилда туғилган йўловчилардан бирининг саломатлигига оғир шикаст етказилган. Жабрланувчи айни вақтда шифохонада қолмоқда”, дейилди Саратов вилояти прокуратураси берган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия ички ишлар вазирлигининг Татишев тумани тергов бўлими томонидан “инсон саломатлигига оғир шикаст етказишга олиб келган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши” моддасида кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Архив КП

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s