Саратонни даволаб бўлмасликнинг сабаби топилди

 Фото: Toru Hanai / Reuters

Барселонадаги биотиббий тадқиқотлар Институти олимлари саратон ўсимталарининг кимётерапияга чидамлилиги сабабини аниқлашди. Мутахассислар ўз хулосалари билан Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган мақолада бўлишганлар.

Кимётерапия жарроҳлик амалиёти фойда бермайдиган ҳолатлардагина ёрдам бериши мумкин. Бироқ, салбий ҳужайраларда кўп ҳолларда ўсимталарга қарши препаратларга чидамлилик келиб чиқади. Бир қатор шишлар ҳаттоки шифокорлар томонидан ишлатилмаган моддаларга ҳам бардошли бўлиб чиқади.

Олимларнинг сўзларига кўра, улар йўғон ичак ва ошқозон ўсимталарининг ўн фоизида TP53TG1 молекуласи йўқлигини аниқлаганлар. Соғлом ҳужайраларда улар YBX1 оқсили вазифасини ушлаб туради. Ишлаб турган YBX1 ҳужайра ядросига тушиб, салбий ҳужайраларнинг йўқ бўлиб кетишини олдини олувчи юзлаб онкогенларни фаоллаштиради.

Натижада ўсимталар нафақат бундай турдаги саратонни даволашда қўлланиладиган 5-фторурацил, оксиплатинум ёки иринотекана каби оддий моддаларга, балки яқинда ишлаб чиқилган киназа ингибиторлари каби воситаларга ҳам бардош беради.

Олимлар даволаш жараёнида чидамлилик келиб чиқмайдиган препаратларни ишлаб чиқиш ниятидалар. Улар шунингдек, TP53TG1 молекуласини фаоллаштириш ушбу ўсимталарни кимётерапиясига бўлган таъсирчанлигига таъсир кўрсатишини аниқлашмоқчи.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s