Трампнинг “маъюс” ҳолдаги юзи ифодаланган торт ижтимоий тармоқда машҳур бўлиб кетди

 Фото: @NoahGrayCNN

Нью-Йоркдаги Trump Tower биносига Дональд Трамп тасвирланган торт олиб келинди. Бу ҳақда ўзининг Twitter’даги саҳифасида NBC News журналисти Али Витали маълум қилган.

Mashable’нинг ёзишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу тортдан ҳайратга тушиб, дарҳол унинг турли кўринишдаги нусхаларини тайёрлашган. Улар шунингдек, миллиардернинг ўйчан ва ғамгин юз қиёфасига алоҳида урғу беришди.

Шунингдек, Twitter’да Трампнинг торти номидаги алоҳида саҳифа ҳам очилди. “Энди кулгили эмас. Мени ейишмоқчи”, – дея ёзган сўнгги постда саҳифа муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 ноябрь куни республикачи Трамп АҚШнинг янги президенти бўлиши аниқланди. Овоз бериш давомида у камида 270 овоз олиш керак бўлгани ҳолда 276 овозни қўлга киритди. Трампга 18,7 миллион киши, Хиллари Клинтонга эса 17 миллиондан бироз кўпроқ инсон овоз берган.

Янги президентнинг инаугурацияси келаси йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s