Хотини ва ўғлини ўлдирган фарғоналик 17 йилга қамалди

Жиноятчи архив сурат

Хотини ва ўғлини болта билан чопиб ташлаган фарғоналик эркак 17 йилга қамалди, деб хабар берган Sputnik Ўзбекистонга манба.

Хабарга кўра, у ўз айбини тўлиқ тан олган.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Қувасой шаҳрида яшовчи И. исмли эркак яқинда Россиядан қайтган хотини ва тўйига уч кун қолган кенжа ўғлини чопиб ўлдирган.

Қотилликни содир этгач, у уларни молхонага кўмган ва жиноятини яшириш мақсадида бутун уйга ўт қўйган. Эркак оила аъзоларини ўлдирганидан кейин қўшнилари билан ҳеч нарса бўлмагандек гаплашиб юраверган, сўраганларга эса хотини ва ўғли яна Россияга кетишаётганини, ҳозир билет олиш билан машғул эканликларини айтган.

Улардан алоҳида яшовчи қизи уйга келиб онаси ва укасини сўраганида эркак унга ҳам худди шундай жавобни берган ва улар тез кунда кетишларини айтган.

Орадан ўн кун ўтгач, эркак маҳаллий ИИБга мурожаат қилиб, ўғли ва хотини йўқолиб қолгани, улар хорижга кетган бўлишлари мумкинлигини билдириб ариза ёзган. Бироқ оператив ходимлар улар Ўзбекистондан чиқиб кетишмаганини аниқлашган. Сўнгра эса уйда ёнғин содир бўлган.

Милиция ходимлари ёнғин сабабларини ўрганиб чиқиш жараёнида уйни синчковлик билан текшириб чиқишди ва марҳумларнинг жасади қолдиқларини топишди. Шундан сўнг эркак қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: © Sputnik / Ramil Sitdikov

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s