Хотин эрини “ака” деб чақирса бўладими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилган:

“Ислом динида хотин эрининг исмига “ака” сўзини қўшиб мурожаат қилишига қандай қаралади? “Фалончи ака” деб чақириши мумкинми?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Бу саволингизга мана бу ривоятдан жавоб излаймиз.

Абу Тамима Ҳужаймийдан ривоят қилинишича, бир киши хотинига: “Эй синглим”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У сенинг синглингми?!” деб сўрадилар. У зот буни ёқтирмадилар ва ундан қайтардилар (Абу Довуд ривояти. Ривоят санади заиф). Мана шу ривоятда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам эр ўз хотинига: “Эй синглим”, деб мурожаат қилишини хушламаганлари, бу ишдан қайтарганлари айтилмоқда. Худди шунга ўхшаб хотин эрини: “Фалончи ака”, деб чақириши ҳам тўғри эмас. Чунки эр хотини учун ака, хотин эри учун сингил ҳисобланмайди.

Эркак хотинига “онаси” ёки “Умму фулон”, деб, аёл эрига “дадаси” ёки “Абу фулон” деб мурожаат қилса бўлади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s