Ўзбекистон мева-сабзавот етказишнинг янги тизимини яратади

Ўзбекистонда 2017 йил бошида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари савдосига ихтисослашган халқаро электрон савдо майдончаси ишга туширилади, деб хабар берди “Ўзбекозиқовқатхолдинг”даги манба Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Янги майдонча мамлакатда бугунги кунда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишнинг уч босқичли тизимининг асосий бўғинларидан бири бўлади. Бу майдонча савдо операцияларини онлайн режимда амалга ошириш ва тузилаётган шартномаларнинг шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

“Тизимнинг иккинчи бўғини бу шу йилнинг апрелида ташкил этилган “Ўзагроэкспорт” ихтисослашган ташқи савдо компаниясидир. У мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга етказувчи ягона оператор бўлиб, бу воситачиларнинг аралашуви ва маҳсулот нархининг ошиб кетишига йўл қўймайди. Ҳозирдаёқ компания йилига 3 миллион тоннадан ортиқ маҳсулотни хорижга жўнатишга тайёр”, — деди манба.

Тизимнинг учинчи қисми дунёнинг муҳим ҳудудларида ташкил этилаётган кенг тармоқли савдо уйларидир. Бугунги кунда “Ўзагроэкспорт” Россияда тўртта ва Қозоғистонда иккита савдо уйини очди. Суҳбатдошнинг айтишича, БАА, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқининг қатор давлатларида савдо уйларини ташкил этиш ишлари якуний босқичда. Шунингдек, янги бозорларга кириб бориш — Шри-Ланка, Индонезия ва Малайзияга мева-сабзавот етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.

Яна бир муҳим йўналиш — Россия бозорида, аввало, Сибир, Узоқ Шарқ ва Урал ҳудудларида фаолиятни янада кенгайтиришдир.

2016 йилнинг 10 ойи якунларига кўра Ўзбекистон 700 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилди, йил охирига қадар эса бу кўрсаткич 1 миллион тоннага етади.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида республикада 2,3 миллион тонна картошка, 8,2 миллион тонна сабзавот, 1,5 миллиона тонна резавор, 1,2 миллион тоннадан ошиқ узум ва 2 миллион тонна мева маҳсулотлари етиштирилди.

Фото: © Flickr / Ken Flottman

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s