Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Абдулла Орипов хотирасига марсия ёзди

5822fa3cce447.jpg

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШда оғир хасталик сабаб вафот этди. Шу кунларда шоир жасадини Тошкентга олиб келиш ҳаракати давом этмоқда. Абдулла Ориповнинг дафн маросими қачон ўтказиши ҳозирча номаълум.

Шоирнинг вафоти ўзбек халқини чуқур қайғуга солди. Кўплаб шоирлар, ёзувчилар Орипов билан боғлиқ энг ёрқин хотираларини ёдга олишмоқда.

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ҳам Абдулла Ориповга атаб марсия ёзди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

Болаликдан мен ҳам шеър деб ёнган эдим,
Не қиларим билмай баъзан толган эдим.
Ориповдан қарзга олов олган эдим –
Бу қарзимни бугун айтсам, ҳалол бўлгай.

Ҳар бир сўзни кўнгил билан терган эди,
Аъмоли ҳам, тақдири ҳам шеърдан эди.
Истеъдодни унга худо берган эди,
Банда десак, ҳақиқатга малол бўлгай.

Тобеликнинг қўрқинчлари ҳали бисёр.
Дилларида, тилларида минг ифтихор:
“Ўзбекистон Ватаним” деб айтган илк бор –
Бу мард зотнинг мардлигидан тил лол бўлгай.

Гарчи ажал илтижога кўнмас эди,
Биламиз-ку асил шоир ўлмас эди.
Ўлимга ҳам Ватан сизни бермас эди.
Ажални ёт юртда енгмоқ маҳол бўлгай.

Кўз ёшларим оқаётир нолам узра,
Шоир – парвоз сўзда кечган ҳар дам узра,
Воҳким, учди тобути ҳам олам узра –
Бу парвозлар мангуликдан бир фол бўлгай.

Оғажоним, сўзда ғамни шоширгайман,
Ҳасратимни қаътларига яширгайман.
Сизни ёлғиз худовандга топширгайман,
Энди ўзга сўз демаклик завол бўлгай.

Бу йил диллар видоларда куйиб ўтди,
Вақт йиғидан ўпка-бағри тўйиб ўтди.
Не зотларни қаро ерга қўйиб ўтди,
Кимга жавоб, кимга бу ҳол савол бўлгай.

Видо айтдим, видо айтдим, видо айтдим –
Бу шеъримни ақлу ҳушдан жудо айтдим,
Зарра қўрқмай, маргу ҳаёт аро айтдим –
Воҳ, видонинг қадлари ҳам минг дол бўлгай.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s