Абдулла Ориповнинг дафн маросимидан лавҳалар

Абдулла Ориповнинг дафн маросими

Бугун Тошкентда Ўзбекистон халқ шоири, давлат мадҳияси муаллифи ва жамоат арбоби Абдулла Ориповни сўнгги йўлга кузатиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Марҳумнинг жасади тунги соат 2:30да АҚШдан Ўзбекистонга келтирилди. Марҳумнинг дўстлари айтишларича, самолёт Франкфурт ва Москва орқали узоқ парвозни амалга оширган. Шоирнинг жасади пойтахт аэропортидан махсус транспорт ёрдамида Дўрмондаги шоир қароргоҳига олиб келинди. Шоирни сўнгги йўлга кузатиш учун унинг уйида яқинлари ва қариндошлари, дўстлари, маданият ва санъат арбоблари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жамулжам бўлдилар.

Похороны Абдуллы Арипова

Таъзия маросимида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. У билан бирга ҳукумат аъзолари ва Президент девони ходимлари ҳам қатнашдилар.

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов узоқ касалликдан сўнг АҚШда вафот этди. У Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди.

Машҳур шоирни сўнгги йўлга кузатиш учун келганлар ўзлари билан гул ва гулдасталар, шоирнинг китобларини олиб келдилар ва кўзёш тўкдилар. Йиғилганлар Абдулла Ориповнинг ўғли Илҳомга таъзия билдирдилар.

Режиссёр ва сценарийнавис Собир Назармуҳаммедовнинг айтишича, бутун бошли афсона, буюк шоир ва ўз ишига садоқатли ижодкор бу оламни тарк этди.

Похороны Абдуллы Арипова

“У бир сония ҳам ижоддан тўхтамасди, ҳаттоки касаллигига ҳам қарамасдан шеърлар ёзишда давом этди. Бундай ижодкорлар энди қолмади ва яна шундай ижодкорлар бўладими, билмадим”, — дея қайғу билан сўзлади суҳбатдош.

Кўпчилик Абдулла Ориповни ўзбек шеъриятининг классиги деб атарди, унинг адабиётга қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақида сўз борганда Алишер Навоийга қиёслашарди. Шоирнинг дўст ва ҳамкасблари бугунги ўзбек адабиётида Ориповга тенглашадиган ижодкор йўқлигини, у ёзган асарлар ҳеч қачон унутилмаслигини қайд этдилар.

“Отам халқ ҳурмати ва эътирофига сазовор бўлганликларини кўриб турибман. У бизни ташлаб кетгани билан отам ўзидан қолдирган асарлар мангу яшайди. Отам ёди ҳамиша қалбимда қолади, уни сўнгги йўлга кузатишга ва бу оғир дамларда оиламизни қўллаб-қувватлаётганларга раҳмат айтаман”, — деди Илҳом Орипов.

Абдулла Орипов халқ, она ватан ва уларга бўлган муҳаббат ҳақида кўплаб асар ва достонлар битган. У шунингдек, Данте Алигьери, Николай Некрасов, Леся Украинка, Тарас Шевченко, Қайсин Қулиев ва бошқа кўплаб жаҳон адабиёти дарғаларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Унинг ижоди замонавий ўзбек адабиётининг ёрқин саҳифаларидан биридир. Абдулла Ориповга 1998 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилган.

Похороны Абдуллы Арипова

Фото: SPUTNIK / СТРИНГЕР

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s