Абдулла Орипов қачон дафн этилиши маълум бўлди

Абдулла Орипов қачон дафн этилиши маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги шифохонада вафот этганди.

Абдулла Ориповнинг вафоти ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб мақсадида Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилгани айтилган эди.

Шоирнинг жасади ортилган самолёт 7 ноябрь куни соат 20:00 да АҚШдан Тошкент халқаро аэропортига келиб қўниши, дафн маросими 8 ноябрь куни ўтказилиши ҳақида марҳум шоирнинг шогирди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюушмаси аъзоси шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берганди.

Бироқ, марҳум шоирнинг дафн маросими вақти кечикиб борди.

Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Qalampir.uz Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азизбек Турдиев билан боғланишга ҳаракат қилди.

Унинг айтишича, марҳум шоирнинг дафн маросими бугун, 10 ноябрь куни ўтказилиши кутиляпти.

Лекин Азизбек Турдиев “Марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келиндими? Қачон келтирилди? Агар келтирилмаган бўлса, энди қачон олиб келинади?”, деган саволларга жавоб бермаган.

Шундан сўнг, тўлиқроқ маълумот олиш учун шоир Муҳаммад Исмоил билан боғланишган. Муҳаммад Исмоилнинг айтишича, Абдулла Ориповнинг жасадини олиб келиш учун шоирнинг аёли, қизи ва ўғли АҚШга жўнаб кетишган.

“Абдулла Ориповнинг жанозаси 10 ноябрь куни соат 13:00 да ўтказилиши режалаштирилмоқда”, деган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоил.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s