Америкаликлар: «Трамп ғалаба қилмади. Нафрат ғолиб келди. Ирқчилик зафар қозонди. Бадахлоқлик енгди. Тарбиясизликнинг ошиғи олчи бўлди»

RPWmPxZ2_YTm5h_-plfad0P14pxez5Pz.jpg

Твиттернинг америкалик фойдаланувчилари #HesNotMyPresident (#УМенингПрезидентимЭмас) ҳештегини дунё трендига олиб чиқишди. Бугунги трендда шунингдек, #Trump ва President Trump ҳештеглари ҳам бор.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШ президентлиги сайловлари натижаларида республикачилар номзоди Дональд Трамп ғолиб бўлганидан норозиликлари ифодаланган твитларга #HesNotMyPresident ҳештегини илова қилишмоқда.

Улар асосан Трамп ўзларининг манфаатларини ифода этмасликларини ифода қилишмоқда.

«Трамп ғалаба қилмади. Нафрат ғолиб келди. Ирқчилик зафар қозонди. Бадахлоқлик енгди. Тарбиясизликнинг ошиғи олчи бўлди», – дея ёзган фойдаланувчилардан бири.

Яна бир киши эса бутун вазиятни танқид остига олган: «Мен ҳаётимда илк марта америкалик эканимдан фахр туймаяпман».

Учинчиси эса либерализмга содиқ бўлиб қолишини маълум қилган. Яна бир фойдаланувчи Демократик партияни ва Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтган.

Кўпчилик президент Трампдан қўрқувини ифодалаган.

Баъзилар ҳали кураш давом этажагини баён қилган. Барак Обама ўз лавозимидан кетаётганига афсус билдирганлар бўлган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s