Аёл киши зино қилмаслик мақсадида хуфёна эрга теккан бўлса, аммо ота-онаси уни бошқа кишига мажбуран узатиб юборса…

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали бўлган Muslim.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Агарда бир аёл киши зино қилмаслик мақсадида хуфёна эрга теккан бўлсаю, ота-онаси уни бошқа кишига мажбуран узатиб юборса. Шу ҳолатда аввалги эри билан никоҳи бор, лекин ота-онаси узатган кишига ҳам никоҳ ўқитилса, бу қанақа бўлади? Аёл киши аввалги эридан жавобини олиши керакми? Ёки бу ҳолатда янги никоҳ ўқилганда аввалги никоҳи бекор бўлиб кетадими? Илтимос, ушбу масалага ойдинлик киритиб беринглар!”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Бир эрнинг никоҳида бўла туриб, бошқа эрга никоҳ ўқитиш асло мумкин эмасдир. Бундай никоҳ боғланмайди. Бу иш ҳаром ишдир. Агар у аёл бир эрнинг никоҳи бўла туриб, “кейинги эри” билан жинсий алоқада бўлса, зинокор бўлади. Шунинг учун турмушга чиққанини ота-онасига билдириши лозимдир. Борди-ю, аввалги эридан талоқ олса ёки аввалги эри вафот эса, у аёл иддаси чиққанидан сўнг бошқа эрга турмушга чиқишга ҳақли бўлади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s