Хитойлик шифокорлар беморнинг қўлида қулоқни ўстиришди

Искусственное ухо на руке  Қўлдаги сунъий қулоқ
Фото: China Daily / Reuters

Хитойлик шифокорлар қўлда сунъий қулоқни ўстиришди. Бу ҳақда Daily Mail Huanqiu.com нашрига таянган ҳолда хабар берган.

Сўнгги босқичга ҳали етиб бормаган амалиёт Сиан (Шэньси вилояти)даги Жао Тонг Университети қошидаги касалхонада доктор Го Шучжун (Guo Shuzhong) раҳбарлигида ўтказилмоқда.

Бемор – мистер Цзи – бироз вақт муқаддам автоҳалокатга учраб, ўнг қулоғидан айрилган. Бундан ташқари, эркак юзининг бир қисми зарар кўриб, у терини тиклаш бўйича бир қанча пластик жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бироқ шунга қарамай, анъанавий тиббиёт ёрдамида қулоқни қайтаришга кўзига етмаган Цзи Шучжунга мурожаат қилган.

Доктор операцияни уч босқичда ўтказишга қарор қилди. Биринчисида Цзининг ўнг билагига терини кенгайтирувчи мослама ўрнатилди. Иккинчи босқичда шифокорлар беморнинг қовурғасидан тоғай олиб, ундан бўлажак қулоқнинг формасини моделлаштиришди ҳамда қўлга кўчириб ўтказишди.

Учинчи босқич ҳали ўтказилмаган бўлиб, унда сунъий равишда ўстирилган қулоқни бошга томир анастомозини жойлаштириш услуби ёрдамида кўчириб ўтказиш режалаштирилган. Режага кўра, жарроҳлик амалиётининг бу қисми тахминан уч-тўрт ойлардан сўнг бўлиб ўтади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s