Хитойлик қиз онасининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини 50 минг АҚШ доллари эвазига сотувга қўйди

Хитойлик 19 ёшли Цао Мэнюань саратон касаллигига чалинган онасининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини 50 минг АҚШ доллари эвазига сотувга қўйди, деб ёзади Qalampir.uz “Nur.kz”га таяниб.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Цао Мэнюань онасини даволаш учун 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ зарур эканини, ана шу маблағни бера олган инсон унга эгалик қилиши мумкинлигини ёзади.

Хитойда мавжуд бўлган WeChat медиаплатформаси орқали “Ўзимни сотувга қўяман” деб номланган постда шундай дейилади…

“Мен Хитой жанубида туғилганман. Оиладаги 5 та фарзанднинг энг каттасиман. Онам эндигина 45 ёшга кирди. Бутун умри давомида фермер бўлиб ишлаган онамга тери саратони ташҳиси қўйишди. Уни даволаш учун тахминан 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ зарур. Бироқ, тиббий суғурта ва оиладаги моддий етишмовчилик туфайли онамни даволашга керакли бўлган маблағим йўқ. Мен, онамни операция қилишлари учун бирор меҳрибон киши мени сотиб олишини истайман. Маблағни қўлга киритгач, мен унинг айтганидан чиқмайман, ўз сўзимда тураман. Сўзларим ҳазил ёки ёлғон эмас” дея, Цао эълон сўнгида ўзининг телефон рақамини қолдирган.

Цао кекса отаси, бетоб онаси ва 4 нафар ука-сингилларини боқиш учун ўрта мактабни ташлаб кетган. У айни вақтда ишлайди. Бир ойлик маоши 150 АҚШ доллари бўлган Цао айни қарорга ўта қийин вазиятда қолганидан сўнг келган.

Ҳозирча, Цаонинг бошлиғи унга ёрдам бериш истагини билдиргани ҳақида маълумот бор, холос. Бу ишни у шунчаки қилганми ёки ҳақиқатдан ҳам Цаони сотиб олиш учунми, маълум эмас.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s