Ўзбекистонда Россия автомобиллари савдоси 4 бараварга ошди

Россия автомобилларининг Божхона иттифоқи таркибига кирмайдиган давлатларга етказиб берилиши ҳажми йил бошидан буён икки бараварга ошди, деб хабар берган Review.uz “Известия” газетасига таяниб.

Ўзбекистонда йил бошидан буён Россияда ишлаб чиқарилган 1600 дона енгил автомобил сотилди, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 4 баравар кўпдир.

Германияда 3,3 минг Россия автомобили сотилган, бу ўтган йилга нисбатан 11 марта кўп, Украинада 2,6 минг автомобил (ўтган йили атиги 673 дона) сотилган.

Шу билан бирга Миср, Латвия ва Ливанда ҳам рус автомобилларига талаб ошган.

Жорий йилнинг январ-август ойларида хорижда энг сотилган Россия автомобиллари Lada, Volkswagen ва Hyundai бўлди. Ушбу русумдаги автомобиллар мос равишда 6,5 минг, 3,1 минг ва 2,2 минг дона экспорт қилинган. Россияда ишлаб чиқарилган Toyota, Chevrolet, UAZ, Renault ва Nissanга талаб камроқ бўлган.

Фото: © Sputnik / Вадим Шекун

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s