Ўзбекистонда чилим рекламаси учун жазо жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чилим рекламаси учун жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон.

Қўмита умумий овқатланиш корхоналари, мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларга тегишли мазмунда мактуб жўнатган.

“Бугунги кунда реклама жойлаштириш ҳолатлари, шунингдек, бинолар олдига, ижтимоий тармоқларда ташқи реклама жойлаштириш орқали алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, хусусан чилим истеъмол қилишга чақириқлар бўлаётгани қайд этилмоқда. Таъкидлаш зарурки, айрим умумий овқатланиш масканлари раҳбарлари томонидан тамаки маҳсулотлари, хусусан чилим истеъмол қилиш учун истеъмолчиларга шароит яратилиши орқали республикада амал қилаётган қонунчилик бузилмоқда”, — дейилган қўмита хабарномасида.

Шу боис давлат рақобат қўмитаси жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари рекламасини жойлаштирган, тарғиб қилган шахслар қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишлари ҳақида огоҳлантиради.

Ўзбекистон Республикасининг “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунига кўра, алкогол ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш ҳамда уларни истеъмол қилишга тарғиб этишга йўл қўйилмайди. Яъни алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақида тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ҳамда бадиий образларни ошкора ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган хатти-ҳаракатлар тақиқланади.

2011 йил октябрдан бошлаб Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт муассасалари ва диний идоралардан беш юз метрдан кам радиусда сотиш мутлақ тақиқланган.

Бундан ташқари, ҳукумат жорий йилдан бошлаб алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш бўйича чакана савдо қоидаларига ўзгартириш киритди. Унга кўра, агар маҳсулот болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида бўлса, алкоголли маҳсулот идишида ёки тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) уларни истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда бу маҳсулотларни сотиш тақиқланади.

Ҳужжатга шунингдек, алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса сотишни рад этиши шартлиги ҳақидаги мажбурият киритилди. Сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши шарт.

Фото: © Sputnik / Игорь Михалев

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s