Қиммат дорилар саратон билан курашда бефойда экани маълум бўлди

 Фото: Kim Kyung Hoon / Reuters

Катта миқдордаги инвестиция ва янгиланишларга қарамай, сўнгги ўн йил давомида тавсия қилинган саратонга қарши янги дори воситалари беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишга таъсир кўрсата олмайди. Бу ҳақда EurekAlert! нашри англиялик мутахассис Питер Уайс (Peter Wise)га таяниб хабар берди. У British Medical Journal’да ўз мақоласини эълон қилган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўплаб беморлар катта миқдордаги маблағни ҳаётни атиги бир-икки ҳафта ёки ойга чўзиши мумкин бўлган дори воситаларини харид қилишга сарфлайдилар. 2015 йилда бундай препаратларнинг сотувидан тушган даромад бутун дунё бўйлаб деярли 110 миллиард долларни ташкил қилди. Уайс кимётерапевтик моддаларни тасдиқлашнинг янада кучайтирилган қоидаларини ишлаб чиқишга, шунингдек, уларнинг қийматини арзонлаштириш бўйича амалий хатти-ҳаракатларга чақирди.

Мутахассис препаратларнинг тажрибаси давомидаги бир қатор камчиликларга эътибор қаратди. Улардан бири – суррогат сўнгги нуқталар – дори воситаси самарасини аниқловчи оддий меъёрлардир. Уларни қўллаш моддалар тасдиқланишини тезлаштиради, бироқ препарат қанчалик умрни узайтириши мавҳумлигича қолади. Уайснинг фикрича, бу тиббий тадқиқотлар этика қонун-қоидаларига зиддир.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг сентябрида The Guardian нашри, Лондон университети тадқиқотчилари IMM-101 дори воситасини ишлаб чиқишгани ҳақида маълум қилганди. У инсон иммун тизимини оғир формадаги ошқозон ости бези саратони билан курашга мажбурлайди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s