“Қора бозор”даги шоввозлар

Картинки по запросу решётки тюрьмы фото

Фуқаролар А.Бегматов, Б.Боқиев ва З.Нориев (исм-фамилиялар ўзгартирилган)лар “қора бозорда” хорижий валюталарни қонунга хилоф равишда айирбошлаш билан шуғулланиб, ўз наздида тирикчилик қилиб келаётган шоввозлардан ҳисобланишарди. Бироқ улар ҳар қандай қинғир ишнинг бир куни қийиғи чиқишини унутишганди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Навбатдаги мижознинг ташрифи учовлоннинг ақлини шоширди. Мижоз 15 минг АҚШ доллари сотиб олмоқчи эканлигини айтгач, улар савдолаша бошлашди. Келишув ҳар бир АҚШ долларини 6300 сўмдан баҳолаш билан якун топди. Энди пулларни айирбошлаш қолганди, холос. Пулнинг миқдори катта бўлганлиги сабабли, улар олди-бердини холироқ жойда амалга оширишга келишиб олишди.

Қарши шаҳридаги “Бўстон” МФЙда жойлашган чойхона олди-берди қилиш учун маъқул жойдек туюлди. Шоввозлар чойхонада пулларни айирбошлаётган жараёнда департамент ходимларининг келиб қолиши уларнинг ҳушини учирди.

Тезкор тадбирда А.Бегматов, Б.Боқиев ва З.Нориевлар А.Шодмоновга 15 минг АҚШ долларини 94 млн. 500 минг сўмга сотаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олиндилар. Шу куни уларнинг ёнида бўлган 700 АҚШ доллари ва 3 млн. 510 минг сўм пуллар ҳам ҳужжатлаштириб олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s