Бутун дунё ота-оналарини ўйга солган мактаб директорининг мактуби

y6kVKCXBPYWhzRFG_dRO5UPRttay14Qb.jpg

Сингапурдаги мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига бутун интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйган мактубни битди. Унда раҳбар ҳаттоки энг қайсар ота-онанинг қалбига йўл топа олувчи жуда муҳим ҳақиқатларни баён қилган. All Singapore Stuff нашри ана шу хатни тақдим этди.

«Қадрли ота-оналар, тез кунларда фарзандларингизнинг имтиҳонлари бошланади. Уларнинг имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишларидан хавотирда эканлигингизни яхши биламан.

Бироқ, илтимос, ёдингизда бўлсин: бу имтиҳонда ўқувчилар орасида математикани батафсил тушуниш зарурати бўлмаган рассом, тарих ва адабиёт фанларига эҳтиёжи йўқ тадбиркор, кимё фани керак бўлмаган мусиқачи, шунингдек физикадан кўра жисмоний тарбия фани муҳим аҳамият касб этувчи спортчи бўлади.

Фарзандларингиз яхши баҳо олишса, жуда яхши, албатта. Бироқ сиз кутганингиздек бўлмаса, уларни ўзига бўлган ишонч ҳиссидан маҳрум қилманг.

Болаларга ҳаммаси яхши, бу шунчаки имтиҳон эканини айтинг. Улар ҳаётда ундан-да аҳамиятли нарсалар учун яралишган.

Илтимос, шундай қилинг ва уларнинг дунёни забт этишини кузатинг. Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзуси ва истеъдодини олиб қўймайди.

Энг эзгу тилаклар билан, мактаб директори».

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s