ЕИ Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳаракатларига баҳо берди

1991984.jpg

Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг суд ислоҳоти ва коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб бораётган ишларини эътироф этди, дейилади ЕИнинг республикадаги ваколатхонаси жума куни эълон қилган хабарда. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон РИА Новости’га асосан ёзмоқда.

“ЕИ Ўзбекистоннинг тегишли қонунчиликни модернизация қилиш, масалан, суд тизимини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича чоралар кўриш борасидаги сезиларли саъй-ҳаракатларини эътироф этди”, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 8-9 ноябрь кунлари Брюсселда Адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқа масалалар бўйича қуйи қўмитанинг 13-мажлисини ўтказди, дейилади ваколатхона хабарида. Ўзбекистон делегациясига адлия вазири ўринбосари Нодир Жўраев, Евроиттифоқ делегациясига Европа ташқи фаолият хизматининг Марказий Осиё бўйича бошқармаси раҳбари Тойво Клаар раҳбарлик қилди.

“ЕИ 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президентлиги сайловларини кузатиш учун ЕХҲТнинг тўлақонли миссияси таклиф этилганлигини олқишлайди”, — дея қайд этди ваколатхона.

Учрашув чоғида томонлар кенг доирадаги саволлар, жумладан, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатлар ривожини муҳокама этдилар. Томонлар, хусусан, фикр ва диний эътиқодни эркин ифодалаш, жазони ижро этиш тизими, аёллар ҳуқуқлари ва аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон томони пахта йиғим-терими давомида болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида эришилган натижалар ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциясининг ратификация қилинганлигини эслатиб ўтди. Томонлар БМТ, ХМТ ва ЕХҲТ каби халқаро ва ҳудудий ташкилотлар билан ҳамкорлик ва мониторинглар ўтказишни давом эттириш муҳим эканлигини қайд этдилар.

Октябрь охирида Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган эди.

Шунингдек, октябрь охирида Мирзиёев жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик-процессуал ва одил судлов тизими самарадорлигини оширишга йўналтирилган қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Жумладан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб республикада озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилади.

Фото: © Flickr / Chris Potter

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s