Муҳтожлик қозоғистонликларни ўз тана аъзоларидан воз кечишга мажбур этмоқда…

DONORBAY.jpg

Кейинги вақтларда интернет орқали тана аъзоларини сотиш нияти борлигини англатувчи эълонлар кўпайгандан кўпайди. Қозоғистонда яшовчи фуқаролар ўз тана аъзоларини, жумладан, буйрак ва жигарининг бир қисмини сотувга қўйганлиги ҳақида эълон тарқатмоқда.

«Буйрагимни сотаман, — дейилади шундай эълонларнинг бирида. — Соғломман, зарарли одатларим йўқ, ёшим 19 да, чекмайман, ичмайман…

«Ёшим 23 да. Ҳеч қачон касал бўлмаганман. Буйрагимни сотаман. Қўнғироқ қилинг ёки менинг манзилимга мактуб йўлланг!..»

Тана аъзоларини сотиш ниятида бўлганлар интернетда аниқ телефон рақами ва манзилларини албатта кўрсатишади. Уларнинг айтишича, пулга муҳтожлик шундай йўл тутишга мажбур этмоқда.

Шу йилнинг октябр ойида Остона суди фуқаролардан бирига нисбатан адолатли ҳукм эълон қилди. Ҳукмда айтиладики, Олмаотада яшовчи эркак Остонага кўчиб ўтган-у, моддий жиҳатдан қийналгани сабабли зудлик билан битта буйрагини сотиш ҳақида эълон берган. Харидор ҳам топилган. Аёл киши анчадан бери ўсал ётган қизига донор қидириб юрган экан. Ўша аёл буйракни сотиб олишга розилик билдирган. Аммо кейинги ҳодисалар буткул бошқа томонга бурилган. Аёлнинг нияти бузилган. Буйракни текин қўлга киритишни хоҳлаб қолган ва одам ёллаб ўша эркакни топтириб коттежлардан бири ертўласига қаматтирган. Ўша ерда ўласи қилиб калтаклашган, текинга ишлашга мажбур қилишган. Бу орада буйрагининг биттасини мутахассис ёллаб кесиб ҳам олишган. Сўнгра яна ертўлага қамашган. Эркак қандайдир йўлини топиб полицияга мурожаат этишга эришди. «Харидор» бир ярим йил муддатли шартли жазога ҳукм қилинди.

Жабрланувчи эса тергов жараёнлари давомида яширин усуллар ёрдамида гувоҳга айлантирилди. Шунинг оқибатида товон пули ҳам ундира олмади. Икки ўртада ногирон бўлиб қолди…

Ваҳоланки, Қозоғистонда тана аъзолари донорлигининг иккита кўринишигина қонунлаштирилган. Фуқаро ўз тана аъзоларини яқин қариндошигагина тақдим этиши мумкин. Иккинчиси эса бу ўлимдан кейинги донорлик ҳисобланади. Бошқа донорликларни мамлакат қонунлари қатъиян тақиқлайди. Қолаверса, донорнинг тана аъзолари бемор организмига тўғри келиши лозим. Бу масалада кўплаб тиббий таҳлиллар талаб этилади. Мабодо аъзо беморнинг организмига тушмаса, жиддий муаммолар келиб чиқиши муқаррар. Қонунда белгилаб қўйилганки, бошқа бир фуқаронинг тана аъзоларини ноқонуний равишда, мажбурлаган ҳолда, куч ишлатиш йўли билан тортиб олинса, зўравонлар 5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади. Башарти жабрланувчи вафот этса, муддат камида 12 йилгача узайтирилади.

Knews. kz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s