Суриялик қизчанинг журналистларга берган қисқа интервьюси қалбларни ларзага солди

420x232_article_1478844829_5qtzPe.jpg

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео кўпчиликнинг диққатини тортди. Унда чамаси мактаб ёшидаги суриялик қизалоқнинг мухбирга берган ноодатий жавобларини эшитиб, беихтиёр қалбинг ларзага келади.

— Исминг нима ?

— Билмайман.

— Ота-онанг борми?

— У ўлди.

—Умуман сен бугун бирон нарса едингми, ўзи?

Жимлик, қизча бошини ҳам килганча икки кафти билан юзларини беркитади. Айни яшашга, болалардек беғам беташвиш оламда сайр қилишга хақли бу қоракўзни ким бундайин ачинарли тақдирга маҳкум этди? Ота-онаси бағрида бекаму-кўст, бошқа юртлардаги тенгдошлари каби гўзал ҳаёт кечириш бахтини ким ундан тортиб олди? Видеонинг орқа планида ҳозиргина юз берган портлашдан сўнг чанг тўзон остида колган инсонларнинг ноаниқ манзил томон у ёқ бу ёққа таҳликали шошилаётганини кўрамиз. Инсон боласи айни олти-етти ёшида олам-олам кувонч-у, бир дунё қизиқиш билан мактаб остонасига қадам қўяди.

Ўз келажаги пойдеворини кўриш учун илк харакатларини бошлайди. Айни воқеа унинг ёдида бир умр сақланиб қоладики , энди у ён атрофидаги жараёнларга муносабат билдира оладиган , уларни таҳлил қила оладиган даражада ақл-идрокка эга бўлади. Журналистни қўлига калам олишга мажбур этган мақоламиз қахрамоничи унинг наздида бу ёруғ оламда яшаш хурликми ё хўрлик , бахтми ё бахтсизлик , тўқликми ё очлик . Инсон умри давомида унга рўбарў келган кундалик кўнгилсизликлардан , тумушидаги дилхираликлардан нолиган кўйи ўзини бахтсиз ҳис этади.

Бу дунёда гўёки унданда омадсизроқ , унданда аянчлироқ тақдир эгалари йўқдек ич этини кемиради. Қора кунлар , қора булутлар фақатгина унинг боши узра айланаётгандек ҳаётидан нолийди. Лекин ушбу видеолавҳадаги гўдак айнан шундай ўз тақдиридан,унинг кутилмаган тухфаларидан норози инсонларни бир дам бўлсада ўйлашга, тинчлик неъматининг барчага тенг бўлиб берилмагани , унинг ҳаммага ҳам бирдек насиб этмаслигига амин бўлишга чорласа не ажаб?

Darakchi.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s