Тошкентда ажрим учун бож тўловини энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача ошириш таклиф қилинмоқда

149.jpg

Тошкент шаҳрида ажрим учун бож тўловини энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 100 бараваригача ошириш таклиф қилинмоқда. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахтдаги оилавий ажримлар масаласида йиғилишда билдирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 1-бандида никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи, такрорий никоҳни бекор қилиш учун эса энг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида бож тўланиши қайд этилган.

Шунга кўра бугунги кунга келиб, оилавий ажримларга ариза бериш божи энг кам иш ҳақининг 50 фоизини, яъни 75 минг сўмни ташкил этади. Йиғилишда Тошкент шаҳрида ажримларнинг олдини олиш, уларнинг сонини кескин камайтириш мақсадида айжримлар учун кўзда тутилган бож тўловини ўн, керак бўлса, юз бараварга ошириш бўйича мутасадди идораларга таклиф киритилиши маълум қилинди.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s