Фалажликни даволаш усули топилди

 Alain Herzog / EPFL

Халқаро олимлар гуруҳи фалажликни электростимуляция (зарарланган нерв-мускулларни кучсиз электр токи билан даволаш усули) ва алоҳида жисмоний машқлар мажмуаси билан даволашни йўлга қўйди. Тажриба шол бўлиб қолган макакаларда ўтказилган, деб ёзилади Nature илмий журналида чоп этилган мақолада.

Олимлар мия сигналларини ўқиш ва уларни тананинг зарарлангани сабаб ёпилиб қолган қисмларига жўнатиш имконига эга махсус чипни ишлаб чиқишди. Бу сафар олимлар ўз янгиликларини умуртқа поғонаси жароҳати сабаб фалажланган макакаларда синаб кўрдилар.

Тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган чип тана ҳаракатини бошқарувчи нейронлар занжирини “қайтадан ҳаракатга келтириш” имконини беради. Ушбу услубни қўллаш фалажликни жарроҳлик амалиёти ёки бошқа усулларни ишлатмаган ҳолда даволаши мумкин.

Олимлар ўз ишланмаларини орқа мияси жароҳатланган макакаларда кўрсатиб беришди. Маълум бўлишича, чип махсус электроскелет билан бирга қўлланса ҳаракатланиш қобилияти бир ҳафта давомида қайтиши мумкин экан.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s