Ўзбекистонда янги электр узатиш линияси қурилиши бошланди

Электр узатиш линияси. Архив сурат

“Ўзбекэнерго” мамлакат шимоли-ғарбида янги, қиймати 225 млн $ бўлган юқори вольтли электр узатиш тармоғи қуришга киришди, деб ёзади Спутник Ўзбекистон РИА Новости хабари асосида.

“Бундан олдин технилогик ускуналарнинг биринчи партияси сотиб олиш учун тендер эълон қилинган эди. Ҳозир умумий қурилиш ишлари бошланди, Ускуналар еткизиб бериш келаси йилнинг апрель-май ойларидан бошланиши мумкин”, — деди компания вакили.

Лойиҳа узунлиги 364 км бўлган юқори вольтли электр узатиш таомоғи қурилишини назарда Тутган бўлиб, у Тахиаташ ИЭСини “Хоразм” ва “Элликқалъа” подстанциялари билан улайди. Ундан ташқари Қорақалпоғистон ва Хоразмда яна уч подстанция қуришни кўзда тутган.

Қурилаётган электр узатиш тармоқлари электр энергиясини Ўзбекистон шимоли-ғарбидан мамлкат жанубидаги Самарқанд, Бухоро ва Сирдарё вилоятларига узатишни назарда тутган. Лойиҳани амалга ошириш муддати тўрт йил.

Қурилиш ва асбоб ускуналар Осиё тараққиёт банки кредити (150 млн $) ва Ўзбекистон ҳукумати маблағи (105 млн $) эвазига амалга оширилади.

Узатиш линиялари қуриш билан бир вақтда Тахиаташ ИЭСи ускуналари ҳам янгиланади. Ушбу мақсадга 678,2 млн $ маблағ ажратилган. ИЭС ускуналарини янгилаш билан бир вақтда, қуввати 230-280 МВт бўлган яна икки янги буғ қурилмаси қурилиш назарда тутилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон электр энергияси тармоғида 45 электростанция мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қуввати 12,5 МВтни ташкил қилади. Ушбу қувватнинг 12,1 МВти “Ўзбекэнерго” тизимидаги электр станциялари томонидан, қолганлари эса кичик автоном ёки гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқарилади.

Фото: © Flilckr / Ian Mutt

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s