“Ихтирочи” фош этилди

Картинки по запросу фото суд

Тешабой Илёсов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) дурадгорлик қилиб, эшик-ромлар ясаб сотиб юрар эди. У даромадини янада кўпайтириш хусусида бош қотиради ва ноқонуний фаолият билан шуғулланишни мақсад қилади. Бозори чаққон пахта ёғини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Чигитдан пахта ёғи оладиган дастгоҳларни ясайди. Иш бошлаш учун бехавотир жой қидиради. Хакимтўра қишлоғида яшовчи, даштда деҳқончилик билан машғул ўртоғи Қобилжоннинг ҳовли-уйи бўш, сўраса, йўқ демайди. Шу боис, унга “ҳовлингда эшик-ром ясаб турсам майлими”, дея мурожаат этади. Ўртоғи кимсасиз уйимга кўз-қулоқ бўлади-ку, деган ўйда рози бўлади. Тешабой ҳовлидаги оғилхонага дастгоҳларни ўрнатиб, ишга киришади. Чигитдан қўлбола пахта ёғи тайёрлай бошлайди. Фикри-зикри мўмай даромад орттиришда бўлган “ишбилармон” антисанитария ҳолатига, тайёрлаётган маҳсулотининг истеъмолга яроқлими ёки йўқлигига умуман эътибор бермайди. Унинг мақсади нима бўлса ҳам, пул ишлаб олса, бас.

Июнь ойининг бошида СВОЖЖДЛҚК департаментининг туман бўлими ва туман ДСИ ходимлари билан биргаликдаги яширин ишлаб чиқариш фаолиятларини аниқлаш ва бартараф этиш тадбирлари вақтида Тешабой Илёсовнинг фаолияти фош этилди. У ердан қиймати 8 млн. 110 минг сўмлик олти турдаги дастгоҳлар, асбоб-анжомлар, чигит, тайёр маҳсулот ашёвий далил сифатида олинди.

Бештерак қишлоғилик, асл касби дурадгор бўлган Т.Илёсовнинг “ихтироси” ўзини қора курси томон етаклади. Ноқонуний йўллар билан мўмай пул ишлаб олмоқчи бўлган “ишбилармон”га суд томонидан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s