Касалликлар сабаб ҳаётдан кўз юмиш эҳтимолини туғилган йил орқали тахмин қилиш мумкин бўлди

 Фото: Martial Trezzini / AP

Аризона Университети олимлари Калифорния Университети ходимлари билан ҳамкорликда инсон таваллуд топган йили орқали жиддий касалликка дучор бўлиши ёки вирус сабаб ҳаётдан кўз юмишини тахмин қилиш мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот ҳақида EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар гуруҳи қуш гриппининг икки штамми H5N1 ва H7N9 тарихини ўрганиб чиқишди. Уларнинг ҳар бири эпидемия даврида юзлаб оғир касалликларга олиб келган. Юқиш ҳолатларини таҳлил қилган мутахассислар, инсон иммун тизимининг аниқ бир вирусдан ҳимояда бўлиш даражаси унинг ёшига боғлиқ эканини аниқлашди.

Илк бора грипп вируси турларидан бирига чалинган инсоннинг иммун тизими кураш жараёнида айнан шу турдан “ҳимоя” ишлаб чиқади. Келажакда эса организм бундай вирус ҳужумини қайтара олса-да, бироқ бошқалари учун ҳимоясиз бўлиб қолади. Иммунологлар грипп турларини икки гуруҳга ажратишди: биринчисига – H1, H2 ва H5, иккинчисига эса – H3 ҳамда H7 кирди.

Шу тариқа, 1960-йилларнинг охирига қадар бўлган даврда туғилган кишилар H5N1 каби вирусларга чидамли бўлади. Бунга болаликда улар билан касалланиш сабабчи. Бироқ, улар H7N9 сабаб ҳаётдан кўз юмган. 1960-йиллардан сўнг таваллуд топганлар эса аксинча H7’дан ҳимояланган бўлиб, H5 вируслари билан касалланган. Эндиликда олимларнинг кузатувлари ёрдамида қачон ва айнан қайси вирус сабаб оғир асоратлар юзага келишини тахмин қилиш, шунингдек универсал вакцинани ишлаб чиқиш ишларини жадаллик билан ривожлантириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, октябрда Нант университети биологлари нима сабабдан испания гриппи (“испанка”) пандемияси кўплаб қурбонларга олиб келганини аниқладилар. Маълум бўлишича, бунга гемагглютинин (вирусни ҳужайралар билан боғланишида ёрдам берувчи оқсил)даги биттагина аминокислотани ўзгартирувчи мутация сабабчи экан.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s