Машҳур журналист АҚШдаги сайлов туфайли жамиятдаги бўлиниш нималарга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди

 Фото: Wikipedia

Science журнали бош муҳаррири Жереми Берг Дональд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши туфайли жамиятда юз берган бўлиниш нималарга олиб келиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда журналист Science’да чоп этилган шарҳида сўз юритган.

Унинг фикрича, аввал содир бўлган муросасизлик ҳолатлари яҳудийларни таъқиб этишга сабаб бўлган. Бу эса ўз навбатида, 1938 йилда юз берган Биллур кеча (ёки синдирилган витриналар Кечаси) каби ҳодисаларга олиб келган. Шу билан бир қаторда, Science бош муҳаррири Оқ уй янги раҳбарини Адольф Гитлер билан таққослашни истамади.

Берганинг сўзларига кўра, сайлов натижалари Қўшма Штатларда жинс, ирқ ва таълим даражаси бўйича бўлиниш борлигини кўрсатиб берди. Бундай ҳолатда, муаллифнинг фикрича, илмий жамоатчилик ушбу муаммони ҳал этишда ўзининг муҳим ўрнини ва барча фуқаролар учун яхши ҳаёт даражасини сақлаб қолиш бўйича усулларни қидиришни кўрсатиб бериши лозим.

Бергнинг эслатишича, АҚШдаги кўплаб Нобель лауреатлари аслида муҳожирлар саналади. Бу кўчиб келганлар, Трампнинг уларга нисбатан бўлган салбий муносабатига қарамай, мамлакат учун технологик янгиланишлар ва ихтироларда фойда келтиришлари мумкинлигидан дарак беради. Шу билан бир қаторда, муаллиф бўлажак президент раҳбарлик қилишда тажрибасиз экани ва ички ҳамда ташқи сиёсат бўйича аниқ йўналтирилган позицияга эга эмаслигидан хавотирда.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s