“Номерла бор, номерла!” – интернет олами “олтин” номерлар савдосини муҳокама қилмоқда

Автосалон, архив сурат Фото: © Sputnik / Михаил Мордасов

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, тез орада ички ишлар органлари томонидан қимматбаҳо автомобил рақамлари савдоси ташкиллаштирилиши мумкин. Бу ҳақда интернетда бир йўла бир нечта ўзбек гуруҳлари маълумот тарқатган, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон.

Ушбу хабарнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун интернет-фойдаланувчилари “платина”, “олтин”, “кумуш” ва “бронза”га бўлинган автомобил рақамлари баҳоси кўрсатиб ўтилган ҳужжат суратини илова қилганлар.

Ҳужжатга кўра, биринчи тоифадаги рақамга эгалик қилмоқчи бўлганлар — энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида (яъни тахминан 29,9 миллион сўм), “олтин” рақам учун — энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида (яъни, тахминан 14.9 миллион сўм), “кумуш” рақам учун — энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида (ёки 7,4 миллион сўм), “бронза” рақам учун эса — энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида (2,9 миллион сўм) маблағни “қуртдай” санаб беришлари керак бўлади.

Расценки на элитные номера для авто Фото: FACEBOOK / ВОДИТЕЛИ ТАШКЕНТА

Энг қизиғи, ушбу хабарга изоҳ қолдирар экан, интернет фойдаланувчилари икки тоифага бўлиндилар: бир томон бу хабар ҳақиқат эканлигини таъкидласа, иккинчи томон эълон қилинган ҳужжат — ёлғондан бошқа нарсамаслигини айтиб, барчани бунга ишонмасликка чақирар эди.

Хабарда айтилишча, ўзбекистонликларнинг аксарияти эса ушбу хабарни юмор билан қабул қилмоқда.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s