Тожикистонлик 5 фарзандли бева аёл гўзаллик танловида ғолиб бўлди

420x232_article_1478856885_aQ3J32.jpg

Беш фарзанднинг онаси, бир қанча гўзаллик танловларининг ғолибаси бўлган тожикистонлик модель Франция пойтахтини забт этиш учун йўл олди, деб хабар берган “Sputnik-tj.com” нашри.

ksbv6spgcg0i1p54ul98g35wf.jpg

Тожикистонлик модель Парвина Саидова Астана шаҳрида ўтказилган Miss World Beauty гўзаллик танловининг ғолибаси бўлди. У Mrs International-2016 номинацияси бўйича тожни қўлга киритди. Бу танловда дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган 120 нафар модель иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати уларни ташқи қиёфасига, вокал ва хореографиядан хабардорлигига, миллий либосларига қараб баҳолади.

vbr0s7ja967qlcsrc1hruab70.jpg

27 ёшли Парвина Тожикистоннинг “Sputnik” нашрига берган интервьюсида, ғалаба қозонишига ишонмаганлигини тан олди. Бу ғалаба Парвина учун халқаро гўзаллик танловларига чиқиш учун йўл очди. У илгари танловда қатнашиш учун 700-800 евро бадал тўлаган бўлса, энди бу тўловдан озод қилинди.

i6j60ig5yi8p2ov14xbe7e3q4.jpg

Бундан икки йил муқаддам, Парвина 25 ёшда бева қолган. Бошига тушган бу мусибат нафақат шахсий ҳаётига, балки карьерасига ҳам ёмон таъсир қилган. У бу ҳақда шундай деб эслайди: “Турмуш ўртоғим вафот этгандан кейин, 5 бола билан ёлғиз қолдим. Нима қилишни, бундан буёғига қандай яшашни билмай, депрессияга тушиб қолдим. Шунда яқин дугоналаримдан бири бўлган, тожик шоираси Шоира Раҳимжон менга актёрлик маҳоратидан дарс берувчи шахсий Академияга ўқишга боришни тавсия қилди, депрессиядан чиқишимга ёрдам берди”.

У ўқишга бориб, бир ҳафта ўқимасиданоқ, “Тожикфильм”да суратга олиниши режалаштирилган фильм кастингига таклиф этилди. Барча талабгорлар ичидан айнан у танланди. Шундан сўнг тожикистонлик машҳур хонандаларнинг ҳам клипларида суратга тушди. Кейинчалик “Новая эра” моделлик агентлиги билан шартнома тузди. 2016 йилнинг апрель ойида Одессада ўтказилган модалар ҳафталигида Top Model — 2016 унвонига сазовор бўлди.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s