Футболчи Элдор Шомуродов: «Жанубий Кореянинг ҳимоядаги хатоларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Элдор Шомуродов Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жанубий Корея — Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Олдимизда жуда қийин баҳс бизни кутиб турибди. Аммо яхши натижа билан сафардаги ўйиндан қайтиб келишга ҳаракат қиламиз».

Саралаш босқичидаги тўрт ўйинда Жанубий Корея термаси олтита гол уриб, бешта голни ўтказиб юборди. Ўзбекистон футболчиси рақибнинг ҳимоядаги хатоларидан унумли фойдаланиш керак, деб ҳисоблайди.

«Жанубий Кореянинг ҳужум чизиғи жуда кучли. Лекин ҳимояда уларда хатолари етарли, — қайд этди 21 ёшли ярим ҳимоячи. — Биз айнан ўша хатолардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз».

Бешинчи турга қадар ЎЗбекистон ЎЗбекистон 9 очко билан «А» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллайди. Биринчи ўринда Эрон (10) бўлса, учинчи ўринни Жанубий Корея (7) банд этиб турибди.

Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич, 5-тури доирасидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон учрашуви 15 ноябрь куни, Сеулда бўлиб ўтади.

Фото: the-uff.com

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s