Аждар овчисининг қисмати

аждар_вочисининг.jpg

Хитойлик таниқли ровий Чжуан-Цзи аждар ўлдириш усулларини ўрганишни мақсад қилган Чжу Пингман тўғрисида шундай ҳикоя қилади.

Чжу Пингман аждарларни ер тишлатишда ном қозонган овчига шогирдликка тушиб, ўн йил давомида аждар ўлдириш техникасининг оддий усулларидан тортиб, мураккаб йўлларига дахлдор барча билимлардан сабоқ олибди.

Шундан кейин Чжу Пингман бу билимларни амалиётда синаб кўриш ниятида, кейинги ҳаётини ўрмон ва тоғларда, овлоқ жойларда аждар қидиришга бағишлабди. Аммо, афсуски, бахтга қарши у умри давомида бирорта ҳам аждарга дуч келмабди.

Муаллиф ҳикоясини шундай тугатади:

“Барчамиз келажакда бизни нима кутаётганини билмасдан туриб, йиллар давомида гўё ўзимизни аждар билан бўлажак жангга тайёрлаймиз, аждар овчиси сифатида ўзимизни тоблаймиз. Аммо охир-оқибат ҳаёт бизни биз ҳеч қачон назарга илмаган қурт-қумурсқаларга рўбарў қилади ва барчаси мағлубиятимиз билан якун топади”.

Шуҳрат САТТОРОВ таржимаси

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s