Бугун ўзбекистонликлар 70 йил ичидаги энг катта Ойни кузатишлари мумкин бўлади

FKTJLVez3ic-GcdmhzGPLd2--SkJkCxZ.jpg Фото: Reuters

NASA маълумотларига кўра, 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси Ой Ерга 1948 йилдан бери энг қисқа масофага яқинлашади. Бу ҳолат Супер ой деб аталади ва кейинги бундай ажойиб манзарани фақатгина 2034 йилдагина кузатиш мумкин бўлади.

“Самаркандский вестник” нашри таҳририяти Самарқанд давлат университети физика факельтути астрономия кафедраси ассиссенти Шуҳрат Эгамбердиевдан бу табиий ҳодисага изоҳ беришни сўради.

“Маълумки, Ой сайёрамиз атрофида эллипссимон орбита бўйлаб ҳаракат қилади. Ойнинг сайёрамизга нисбатан яқинлашиши ва узоқлашиши шу билан тушунтирилади. Якшанбадан (13 ноябь) душанбага (14 ноябрь) ўтар кечаси Ой Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни перигейда жойлашади. Бундай ҳодиса охирги марта 1948 йилда кузатилганди. Биз самарқандлик астрономлар Саттепода жойлашган илмий-ўқув марказида бу ҳодисани кузатмоқчимиз. У ерда кучли GRUBB-PARSONS телескопи жойлашган.

Бироқ бизнинг вилоятдаги кўпчилик одамлар телескопсиз ҳам соат 21:50дан 4:15гача бу ноёб ҳодисанинг гувоҳи бўлишлари мумкин бўлади. Ой тонгга яқин Ерга 351722 км гача яқинлашади. Бу ҳодиса вақтида Ой одатдагидан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ бўлади.

Ҳаммани тинчлантириб қўя қолай, бу ҳодиса ҳеч қандай табиий ўзгаришларга олиб келмайди. Ой 14 ноябрдан яна биздан олислаша бошлайди”, деб тушунтирди мутахассис.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s