Виталий Денисов — Европанинг энг яхши 5 осиёлик футболчиси рейтингида

Москванинг «Локомотив» жамоаси ва Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Виталий Денисов октябрь ойи якунларига кўра Европада ўйнаётган энг яхши осиёлик футболчилар бешлигидан ўрин олди, деб ёзади Газета.уз.

Football Channel Asia — Япониянинг етакчи Football Channel спорт сайтининг халқаро бўлинмаси иккинчи йилдирки, ҳар ойда Европа жамоаларида ўйнаётган энг яхши осиёлик футболчилар рейтингини эълон қилиб келмоқда. нашр маълумотларига кўра, Кўҳна Қитъада Осиё қитъасининг 100 нафардан зиёд футболчилари тўп сураётган бўлса ҳам, уларнинг 70 нафаригина Европанинг илғор чемпионатларида ўйнамоқда.

Футболчини умумий баҳолашда голлар, голли етказмалар, паслар аниқлиги ва ўйинчиларнинг рейтинги каби омиллар ҳисобга олинади.

Виталий Денисов ўтган ойда Россия Премьер-лигасида «Локомотив”нинг қарийб барча ўйинларида иштирок этди ва икки маротаба «учрашув ўйинчиси» номига сазовор бўлди. 29 ёшли Ўзбекистон футболчиси 10 баллик рейтингда 7,42 тўплаб, «Аугсбург» ярим ҳимоячиси жанубий кореялик Ку Жа Чхолдангина ортда қолди.

Октябрда энг яхши осиёлик ўйинчилар ўнлиги

1. Ку Жа Чхоль («Аугсбург» / Жанубий Корея) — 7,45
2. Виталий Денисов («Локомотив» М / Ўзбекистон) — 7,42
3. Мая Ёсида («Саутгемптон» / Япония) — 7,35
4. Алиреза Яханбакш (АЗ / Эрон) — 7,28
5. Реза Гучаннежад («Херенвен» / Эрон) — 7,21
6. Майк Хавенар («АДО Ден Хааг» / Япония) — 7,08
7. Хироки Сакаи («Марсель» / Япония) — 7,07
8. Чжи Дон Вон («Аугсбург» / Жанубий Корея) — 7,07
9. Юя Осако («Кёльн» / Япония) — 7,04
10. Кеннет Дугал («Спарта Роттердам» / Австралия) — 6,98

Фото: fclm.ru

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s