Ноқонуний “бизнес” оқибати ёки 10 минг доллар машмашаси

Картинки по запросу 10 тысяч долларов фото

Жорий йилнинг май ойида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети талабаси Сарвар Юсупжонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган)га бир таниши АҚШ доллари кераклиги ҳақида мурожаат қилади. Вазиятдан “унумли” фойдаланишни мўлжаллаган С.Юсупжонов шу заҳоти “долларчи” номи билан танилган маҳалладоши Машраб Салимовни хабардор қилади. М.Салимов ҳам вақтни чўзиб ўтирмай, 10 минг АҚШ доллари 60 миллион сўм бўлишини айтади ва олди-сотди бўладиган жойни белгилайди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Улар айтилган жойда учрашишгач, М.Салимов келишилган миқдордаги сўмни олиб, 10 минг АҚШ долларини харидорга тутқазган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинади.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан фойдали меҳнат қилишни истамай валютафурушликни касб қилиб олган Машраб Салимовга энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баравари, яъни 9 миллион 768 минг сўм, ўқиш ўрнига М.Салимовга қўшилиб, енгил даромад пайига тушган С.Юсупжоновга эса, энг кам иш ҳақининг 80 баравари, яъни 10 миллион 419 минг 200 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s