Қасд олишга ундаган адоват

касд_олишга.jpg

Чортоқлик Зуфар Аъзамов (исм-шарифлар ўзгартирилган) муқаддам икки маротаба судланиб, жазони ҳали тўлиқ ўтамаган бўлсада, ҳамюрти Бекмурод Мелиев билан аввалдан бўлган келишмовчилигини кек сақлаб, уни қўрқитиб қўймоқчи бўлди. Шу мақсадда “рақиб”ига очиқдан очиқ қасд қилишни режалади, деб ёзади “Диёнат” газетаси.

Энг ёмони, у ўз ғараз қилмишига вояга етмаган Жаъфар Эрматов, Иброҳим Абдиев ҳамда муқаддам судланиб, жазони ўтаётган Дилбек Соатовларни ҳам жалб қилиб, уларни 400 АҚШ доллари эвазига ёллайди.

2016 йил 29 февраль кунига ўтар кечаси соат 23.30ларда жиноий гуруҳ Б.Мелиевнинг яшаш уйига боради ва уни уйидан чақириб, дабдурустдан пичоқ ўқталишади. Кутилмаган ҳолдан қўрқиб кетган Б. Мелиев ўзини дарвоза ортига ураркан, жиноятчилар унинг ортидан тошбўрон қилиб, шовқин кўтаришади. Оқибатда Б. Мелиев тан жароҳати олади. Яхшилигу ёмонлик, қабиҳлигу эзгулик тушунчаларини англамасдан “ўз рол”ига киришиб кетган йигитлар Б. Мелиевнинг уйи деразаларини синдириб ташлашади.

Бироз шовқин босилгач, Б. Мелиев акаларига телефон қилиб, бўлган воқеани айтиб бераркан, ўзи ҳам “меҳмонлар”ни қидириб кўчага чиқади. Бир пайт унга уйидан аёли телефон қилиб, “уйимизга ўт қўйиб кетишди, тез етиб келинг”, дея дод солади.

0,5 ҳамда 0,25 литр ҳажмдаги идишларга қуйилган бензин ичига мато парчасини жойлаштириб, (коктейл молотово) тайёрлаган жиноятчилар Б.Мелиевнинг уйини чиндан ҳам ёқиб юбормоқчи эдилар. Улар кўча томонда турган ҳолда шишаларда бўлган бензин ёқилғисини ёққан ҳолда ҳовли ичига улоқтириб, воқеа жойидан яширинишади. Яхшиямки, ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фожианинг олди олиниб қолади.

Халқимизда “Қасд қилган паст бўлади”, ёинки, “Ёмонлик қилганга яхшилик қилгин”, қабилидаги нақллар борки, бу бежиз эмас. Неча йиллик адоват учун қасд олишни режалаштирган, боз устига вояга етмаганларни пул эвазига жалб қилган З. Аъзамовнинг тақдири нима бўлди?

Жиноят ишлари бўйича Чортоқ тумани судининг ҳукмига кўра, З.Аъзамов, Д.Соатов безорилик қилиб, вояга етмаган шахсларни жиноятга жалб қилиб, ўзганинг мулкига зарар етказганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига мустаҳиқ бўлишди.

Вояга етмаган Ж.Эрматов ва И.Абдиев эса, безорилик ва иштирокчиликда жиноят содир этганликда айбли, деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандига кўра жазодан озод этилдилар.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s