Абдулла Орипов нега Қашқадарёга эмас, Тошкентга дафн этилди? Шоирнинг қизи бунинг сабабларини айтиб ўтди

582828150a46b.jpg

Марҳум шоир Абдулла Ориповнинг қизи Юлдуз Орипова отасининг туғилиб ўсган юрти Қашқадарёга эмас, Тошкентга дафн этилгани сабаблари ҳақида маълумот берди. Мазкур суҳбат qalampir нашрида эълон қилинган, деб хабар бермоқда Hordiq.uz.

— Юлдуз опа, аввало “Qalampir.uz” таҳририяти, қолаверса, ўзбек халқи номидан таъзиямизни қабул қилинг. Узр, сизни шундай оғир кунларда безовта қилдик. Сизга отангиз, ўзбек халқининг севимли шоири, Абдулла Ориповнинг дафн маросими билан боғлиқ савол билан мурожаат қилмоқчи эдик. Агар ўзингизда куч топа олсангиз, ушбу саволларимизга жавоб берсангиз…

— Раҳмат! Барча-барчага билдирган таъзиялари, қилган дуолари учун ташаккур. Мен шундай инсоннинг фарзанди эканимдан жуда бахтиёрман. Ҳа, айни вақтда қалбимиздаги оғриқ, бўшлиқнинг чеки йўқ, аммо отам ҳақларидаги барча саволларингизга жавоб бера оламан.

— Сайтимиз мухлисларидан келган саволар бор… Кўплаб ўқувчиларимизни Абдулла Ориповнинг Қашқадарёга эмас, Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилиши қизиқтирмоқда…

— Отамни даволанишга жўнатар эканмиз, уларнинг ҳаётдан кўз юмишлари хаёлимизга ҳам келмаганди. Ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди…

Падари бузрукворимиз вафот этганларидан сўнг, уларни қаерга дафн этиш борасида катталар, амакиларим, оиламиз, биз фарзандлари, қавму-қариндош, жуда кўп ўйладик. Маслаҳатлашган ҳолда уларни Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига, устозлари Ғафур Ғулом, сафдошлари Жуманиёз Жабборов, Эркин Воҳидовларнинг ёнига дафн этишга қарор қилдик, — дейди марҳум шоирнинг қизи.

Шунингдек, Юлдуз Орипова шоир қабрини зиёрат қилишни истовчиларга қийинчилик туғдирмаслик учун ҳам шундай қарорга келинганини айтди:

— Тўғри, улар бизнинг отамиз, аммо фақатгина ўзимизни ўйлаб, уларни Қашқадарёга дафн эта олмасдик. Отамизни ижод аҳли, халқ жуда хурмат қилади. Зиёратга борувчиларни қийнаб қўймаслик учун ҳам шундай қарорга келдик. Ахир ҳамма ҳам исталган маҳал Қашқадарёга бора олмайди. Олис йўл, топиш ҳам мушкул бўлади. Бундан ташқари, биз оиламиз билан Тошкентда яшаймиз. Отамизнинг ёнимизда, яқинимизда бўлишларини истадик. Отажоним ҳар биримизнинг қалбимизда. Уларни жуда соғинаяпмиз…

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s