Актриса Зарина Низомиддинова Malibu’сини қайси пулга сотиб олганини тушунтириб берди

Foto: Instagram / @zarinanizomitdinova

Актриса Зарина Низомиддинова «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида кино ва реклама соҳасидаги гонорарлари ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди, деб ёзади Daryo.uz.

— Malibu автомобилини қайси пулга олдингиз? Ҳар ҳолда кинодан тушадиган гонорарлар унчалик катта эмас, тўғрими?

— Менинг гонорарим қанча эканлигини билмайсиз-ку. Гонорарим — шахсий масала ва уни ҳаммага айтишим шарт эмас. Кейин, атрофга назар ташласак, деярли барча актрисаларнинг машинаси бор…

— Лекин уларда асосан Lacetti, Nexia ва шунга ўхшаш машиналар…

— Нега энди? Яхши машиналар ҳам бор. Балки уларнинг ўзи яхши машина сотиб олишни истамас, балки бошқа нарсага пул тўплаётгандир. Мен ўзимга қулай бўлсин, деб шу машинани сотиб олдим.

— Демак, рекламалардан тушган пулга сотиб олгансиз?

— Ишлайман, ўзимизга тўқмиз, Худога шукрки, ёнимда акам бор.

— Рекламалардаги чиқишларингиз учун сизга қанча тўлашади, гонорар миқдори каттами?

— Гонорарим миқдорини ҳеч қачон оммага маълум қилмайман. Кўряпсиз-ку, Malibu олибманми, демак, гонорарим катта экан.

Фото: Instagram / @zarinanizomitdinova

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s