Видеочилар эътирози: Муниса Ризаева тўйларда келин-куёвга тилак билдиришдан бош тортмоқда!

420x232_article_1479106420_fDpcQM.jpg

Сўнгги пайтларда пойтахтдаги тўйхоналарда бўлиб ўтаётган тўйларда бир одат урфга кирган. Яъни тўйда қўшиқ куйлаб бўлиб, бошқа хизматга кетаётган хонандадан тўйдаги видеочи келин-куёвларга тилак билдиришини сўрайди. Бироқ уларнинг бу илтимосини ҳамма санъаткор ҳам бажара олмайди. Келин-куёвларга тилак билдиришдан мунтазам равишда воз кечадиган санъаткорлар рўйхатининг биринчи ўрнида хонанда Шоҳруҳхон турар экан. Энди эса бу рўйхатга Муниса Ризаева ҳам қўшилган. Бунинг сабабини билиш учун “Sayyod”нашри хонанда билан боғланди, деб ёзмоқда Darakchi.uz.

“Ҳа, бундай ҳолатлар кўп учрайди,чунки биз бошқа тўй хизматларига улгурмаётган бўламиз. Видеочилар ўзини ишини қиляпти, биз эса ўзимизни ишимизни. Бизларни тўйларга қўшиқ куйлаб хизмат қилишга чақиришади, тилаклар ё истаклар билдириб, интервью бергани эмас. Бошқа хизматлар хам борку шу куни, мабодо қайсидир тўйга 5 дақиқага кеч қолиб кўрингчи бошқа тўйларга бориш вақти сурилиб кетади ва натижада қайсидир тўйга бора олмаслигимиз мумкин. Видеочилар бошқа пайтни топишсин ёки навбат кутиб турганимиздан фойдаланишсин, айнан шошиб чиқиб кетаётганимизда келиб табрик сўрашади. Унда ё қўшиқ айтайлик тўйда ё интервью бериб кетайлик”,—дейди Муниса Ризаева.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s