Жуфт ёшда хатна қилинмайдими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Саволим шундан иборатки Оллоҳимга шукроналар бўлсин ўғлим 12 ёшга қадам қўйди бу ёшни халкимиз орасида мучал ёши деб аташади ўзига яраша урф-одатларимиз бор болангни бўйи баравар оқлик аташинг керак бирон бир масжидга обориб бер деб маслаҳат беришди шунга сиздан исломда қандай йўл тутилади деб сўрамоқчи эдим. Иккинчи саволим эса нега хатна фақат тоқ ёшда қилинади? Биз фарзандимизни 2 ёшда хатна қилдиргандик чунки туз йиғилиб мазаси бўлмаганди докторга олиб борганимизда 3-4 кун марганцовкада обработка қилинглар кейин кесамиз дейишган ва кестирганмиз худога шукр мана 12 ёшга тўлди ҳеч қандай зарари ёки бўлмаса гуноҳи йўқми?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Исломда мучал ёши ҳам, унда масжидга оқлик олиб бориш ҳам йўқ. Буни одамлар ўзлари жорий қилишган.

Хатнани тоқ ёшда қилиш шарт этилмаган. Бола балоғатга етгунича хатна қилингани маъқул. Ҳатто чақалоқлигида қилинса ҳам бўлади (Бавл қилишда бирон муаммо туғилса, одатда, шундай қилинади). Хуллас, болани хатна қилиш учун 1 ёки 3 ёшга тўлиш шарт эмас, шароитга қараб қилинаверади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s